Халқ таълими вазирлиги:
(https://t.me/uzedu/8371)«2020 йилнинг 20 августидан бошлаб буюм бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолиятига рухсат берилди.
Ота-оналаримиздан, бозор ва дўконлар очилгани билан, санитария қоидалари ва ижтимоий масофа сақлашларини сўраймиз.
❗️Ҳозир ҳамма баравар бозорга борса, ижтимоий масофа сақлаш қийин бўлади, шунинг учун жуда шошилиш, барча харидларни мактабгача амалга ошириш шарт эмас. Ўқув қуроллари ва кийим-кечакларни мактаб бошланганидан кейин ҳам олиб бериш мумкин, энг асосийси ўзингиз ва фарзандларингизнинг саломатлигини асраш!
‼️ Айни дамда ўқув йилини бошлаш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга таклиф киритиш бўйича топшириқ берилган. Давлат умумтаълим мактаблари бўйича Махсус комиссиянинг қарори яқин кунларда эълон қилинади».
Kachondan maktab boshlanadi
Iltimos tezroq darslar boshlansin
Uyda zerikib ketdik, sinfdoshlarim, oqituvchimni rosa sogindim