Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Мактабгача таълим вазирлиги ота-оналарга мурожаат қилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Таълим > Мактабгача таълим вазирлиги ота-оналарга мурожаат қилди
Таълим

Мактабгача таълим вазирлиги ота-оналарга мурожаат қилди

16.08.2020 120
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Маълумки, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари фаолиятига рухсат берилди.

Мактабгача таълим вазирлиги МТТларнинг очилиши сабабли ота-оналарни мурожаат билан чиқди. Унда қуйидаги талабларга риоя этиш зарурлиги қайд этилган:

•    тана ҳарорати 37 даражадан юқори ҳамда коронавирус аломатлари бўлган ходимлар ва болалар МТТга киритилиши мумкин эмас;

•    ходимлар тиббий ниқоблар тақиб юриши, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоидалар ҳамда хавфсизлик чораларига риоя қилишлари зарур;

•    МТТ хоналари ва ҳудуди вақти-вақти билан дезинфектсия қилиниши, кириш қисми эса, пирометрлар, дезинфектсия қилувчи воситалар ва гиламчалар билан жиҳозланиши керак;

•    болалар ва ходимлар қўлларни ювиш ёки антисептик воситалар билан қайта ишлаш жадвалига риоя қилишлари керак;

•    болаларнинг таомдан олдин ва кейин камида 20 сония мобайнида ходимлар назоратида қўлларини ювиши таъминланиши шарт. Ҳожатхонага боргач, ўйинлар ва сайрдан кейин ҳам шундай қилишлари керак;

•    имконият даражасида бир гуруҳдаги болалар сонини 15 нафаргача қисқартириш тавсия этилади, чунки, бир гуруҳдаги болаларнинг тавсия этилган сони — 15 нафардан кўп эмас;

•    гуруҳда тарбияланувчилар сони ортиши билан коронавирусни юқтириб олиш эҳтимоли ортади.

Оддийгина ҳаракатлар COVID-19 ни юқтиришни тўхтатиши мумкин, мураккаб бўлмаган қоидаларга риоя қилишингиз сизнинг ва оилангизнинг соғлом қолишига ёрдам беради ва фарзандларингизга яхши намуна бўлиб хизмат қилади:

•    қўлларингизни камида 20 сония совун билан тез-тез ювинг ёки антисептик воситалардан фойдаланинг;

•    касаллик аломатлари бўлган (аксираётган, ҳарорати бор ёки йўталаётган) кишилар билан мулоқот қилманг;

•    жамоат жойларида бошқалардан 2 метр узоқликда туринг;

•    сиз жамоат жойида бўлганингизда 2 ва ундан катта ёшдаги фарзандларингиз юзларига ёпишиб, оғиз-бурунни тўсиб турадиган ниқоб тақишлари шарт;

•    бола саломатлигини кузатиб туринг, агар у ўзини ёмон ҳис қилса, ҳарорати кўтарилса, йўтал пайдо бўлса, нафас олиши қийинлашса/нафаси қисса, кўкрак соҳасида оғриқ бўлса, жуда уйқусираса, зудлик билан шифокор маслаҳатини олинг. Ёдда тутинг, айрим инсонларда COVID -19 вирусининг кам тарқалган аломатлари: бош оғриғи, аксириш, мушаклардаги оғриқлар, ич кетиши, ҳид ва таъм билмаслик, терисида тошма пайдо бўлиши, қўл-оёқларидаги бармоқлар ранги ўзгариши каби ҳолатлар кузатилиши мумкин;

•    фарзандингизда касаллик аломатлари пайдо бўлса, уни МТТга олиб келманг ва МТТ ходимларини бундан хабардор қилинг.

“Ҳурматли ота-оналар! Ёдингизда тутинг, COVID -19 пандемияси чоғида зарурат бўлмаса, МТТга бормаган маъқул!

Ўзингиз, фарзандларингиз ва яқинларингиз саломатлиги ҳақида қайғуринг, эҳтиёткорлик чораларига риоя қилинг, шунингдек, ниқоб ва антисептик воситаларга бепарво бўлманг!”, дейилади вазирлик мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда мактабгача таълим муассасалари 16 март куни ёпилганди.

Шерзод Камалов 16.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро
Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бухоро
Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Таълим

Иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактабларда дарслар онлайн бўлади

22.01.2023 801
Таълим

Талабалар чипталарига чегирма ва бепул алмаштириб бериш муддати узайтирилди

17.01.2023 144
Таълим

Вақф пулларига мактаблар қуриб, бепул таълим ва муаллимларга илк бор йиллик маош беришни жорий этган

15.01.2023 407
Таълим

Тошкентдаги айрим олийгоҳларда дарс вақтлари ўзгармоқда

02.01.2023 780

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?