Россияда маймун чечаги билан касалланишнинг биринчи ҳолати Европадан қайтган йигитда тасдиқланди. Бу ҳақда “Роспотребнадзор” матбуот хизмати журналистларга маълум қилди.
Россияда маймун чечагининг биринчи ҳолати тасдиқланди. Касаллик Европага саёҳатдан қайтган ва характерли тошма билан тиббий муассасага мурожаат қилган ёш йигитда аниқланган.“Роспотребнадзор”нинг аниқлик киритишича, касаллик енгил кечмоқда ва беморнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. У изоляция қилинган ва юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.