Истеъмолчи, маиший газ баллонидан тўғри ва оқилона фойдаланиш учун қуйидагиларга риоя этиш лозим.
– Суюлтирилган баллонли газдан фойдалангандан сўнг газ плитасидаги ёпиш жўмраклари ҳамда баллондаги ёпиш ускунасини ёпиб қўйиш лозим!
– Хонада газ ҳиди сезилганда зудлик билан газ жиҳозларидан фойдаланишни тўхтатиб, очиқ оловдан фойдаланмаслик, чекмаслик, электр чироқларни ва жиҳозларни ўчирмаслик, ёқмаслик талаб этилади, дарҳол жойлардаги авария хизмати – 104-телефон рақамига хабар беришни унутманг!
– Суюлтирилган газда ишлаб турган газ плитасини назоратсиз қолдирмаслик керак!
– Маиший газ баллонларидан фойдаланишда ёш болалар, ўз ҳаракатларини бошқариб билмайдиган шахсларга ва газ жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларини билмайдиганларга рухсат бермаслик лозим!
– Баъзи фуқаролар ҳаво алмаштириш иложи бўлмаган хоналарда маиший газ баллонларини ўрнатиб, ундан нотўғри фойдаланишади, натижада эса турли бахтсиз ҳодисалар юзага келиши мумкин. Шунинг учун баллонли газ мосламаларидан ҳаво алмаштиришнинг иложи бўлмаган хоналарда фойдаланмаслик даркор!
– Эслатиб ўтамиз, газлаштирилган хонада ҳажми 50 литрли бир дона баллондан ҳамда ҳажми 27 литрли бўлган икки дона баллондан ортиқ сақламаслик ҳамда баллонларни сақлаш жойи газ жиҳозлари ишлатиладиган хонада рухсат берилади.
– Хонадаги мавжуд газ баллонларини алмаштириш пайтида электр ёриткичларини ўчириб ёқишга, очиқ оловдан фойдаланишга, электр иситкичлари ва иситиш печларидан фойдаланишга рухсат берилмайди.
– Муҳими, газ баллонларини алоқаси бўлмаган шахслар иштирокида алмаштирмаслик лозим.
Маиший газ баллонидан тўғри фойдаланинг

Фикр билдириш
Фикр билдириш