Бухоро шаҳридаги “Bukhara City” мажмуа ҳудудида ичимлик суви ва оқава сув (канализация), электр-энергияси, табиий-газ таъминоти, автомобиль йўллари ирригация ва алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш мақсадида танлов эълон қилинади.
Танлов жорий йилнинг 1 июль куни “Bukhara City” дирекциясининг бош офисида бўлиб ўтади. Лойиҳалаш хизматининг нархи 1 гектар учун 29 500 000 (ҚҚС билан) сўм
Танловда қатнашиш истагини билдирганлар тегишли категорияси мавжуд лойиҳа ташкилотлари дирекциянинг танлов савдоларини ўтказиш бўлимига (Н.Кузиев, тел 223-03-35) мурожаат қилишлари мумкин.
01.04.2022 й