Беларусь президенти Александр Лукашенко яқин келажакда Марказий Осиёда икки куч ҳукмронлиги учун кураш олиб борилиши мумкинлигини айтди: бир томондан АҚШ ва Европа Иттифоқи, иккинчи томондан Хитой. Бу фикрни давлат раҳбари Минскда Мустақиллик куни муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда билдирди.
Йил бошида Лукашенко Қозоғистондаги январ воқеаларини шарҳлар экан, Ўзбекистон провокатсияцлар учун навбатдаги нуқтага айланиши мумкинлигини башорат қилган эди.
“Биз ўзбекларга кўп фактларни келтирдик, саммитлардан бирида буни айтганимда улар мендан қандайдир ранжиди. Кеча нима бўлди? Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистоннинг қарийб ярми, конституцияда нимадир нотўғри ва у бош кўтарди. Йўқ! Ўзбекистон чайқалишни бошлади. Ва бугун бу ишларда чет элликларнинг қўли борлиги айтилмоқда”, — деди Беларусь раҳбари.
“Марказий Осиё, худди биз каби икки олов орасида қолди: бир томондан, европаликлар, америкаликлар, иккинчи томондан, Марказий Осиёнинг омон қолишига катта ёрдам бераётган Хитой. Бунинг белгилари аллақачон пайдо бўлган”, — деди Лукашенко 2-июл кунги баёнотида.