USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

«Lacetti» ҳайдовчиси 2 нафар болани уриб юборди

 «Lacetti» ҳайдовчиси 2 нафар болани уриб юборди

13 март куни соат 14:30ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, И.Каримов кўчасида жойлашган «Чинор» ресторани рўпарасида ҳайдовчи Ш.С. «Lacetti» русумли автомобилни орқага бошқараётиб, йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли С.А. ва 9 ёшли А.А.ларни уриб юбориб ЙТҲ cодир этган

Натижада, вояга етмаган болалар тан жароҳати олиб биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ўтказилган судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, иккала вояга етмаган болалар енгил тан жароҳати олганликлари маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар тўпланган ва Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилган.

Мавзуга оид