Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди
Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, бошқарув сервис компаниялари ҳамда тегишли масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, мавсумни беталофат ўтказиш, ижтимоий соҳа объектларидаги муҳандислик коммуникация тизимларини барқарор ишлашини таъминлаш, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, иссиқ сув ресурсларини етказиб бериш бўйича масалалар муҳокама этилди.
Аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш, банд бўлмаган аҳоли қатламини иш билан таъминлаш чораларини кўриш, маҳаллада ободонлаштириш ишларини олиб бориш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, қаровсиз ерлар, гулзорларни тартибга келтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш давомида ҳудудлардаги вазият тўғрисида ҳисобот тақдим этилди. Бугун бажарилиши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди ва вазифалар белгиланди.
Шу ўринда 3-сектор раҳбари Рустам Юсупов Пробация ҳисобига турувчи назорат остидаги шахсларнинг ишга жойлашиши, биринчи моддий ёрдам пакетини олиш бўйича масалалари ўрганилди. шунингдек уларнинг келгусида қайта жиноят содир қилмасликлари борасида тушунтириб ўтилди.
Шаҳар ҳокими ҳар бир раҳбар билан бирма-бир мулоқот қилди ва кўтарилган масалалар юзасидан тегишли масъулларга қатъий топшириқлар бериб борди. Қишги мавсумда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, маҳаллалар ҳудудидаги тозалик ва ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.