Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар ва Самарқанд туман бўлимлари томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “M.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси С.Ш. ҳамда “S.D.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси З.Т. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 410 дона “Tebantin” ва “Габапентин” номли дори воситасини сотаётган вақтларида ушланиб, ушбу дорихоналардан яна 640 дона “Tebantin” номли дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳола юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.