Марказий банк «Фуқаролик кодекси»нинг 248-моддасига ўзгартиш киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
Унга кўра, фуқароларга ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича амалга оширилган тўлов суммаси, агар қарз олувчининг мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи қуйидаги тартибда сўндирилади:
1) асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорликни;
2) муддати ўтган фоиз тўловларини;
3) жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорликни;
4) жорий давр учун ҳисобланган фоизларни;
5) неустойка (жарима, пеня);
6) қарздорликни қайтариш билан боғлиқ кредиторнинг бошқа харажатларини.
Таклиф этилаётган ўзгартиришлар билан жисмоний шахсларга ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича амалга оширилаётган тўлов суммалари пул мажбуриятларини тўлиқ қоплаш учун етарли бўлмаса, асосий қарзнинг қайтарилишига эришиш кўзда тутилган.