Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Кредит қайтарилмаса, “MALIBU” автомашинаси сотилади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Кредит қайтарилмаса, “MALIBU” автомашинаси сотилади
Бухоро

Кредит қайтарилмаса, “MALIBU” автомашинаси сотилади

10.05.2023 710
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Тижорат банклари томондан турли хил шартлар асосида аҳолига кредитлар ажратилиши йўлга қўйилган.
Бироқ, масъулиятсизлик, имкониятларни тўғри баҳоламаслик ва ҳуқуқий билимлар етишмаслиги сабаб тижорат банклари билан тузилган шартнома шартларига риоя қилмаслик ҳолатлари ҳамон учраб турибди.
Шартнома шартлари бузилганлиги боис банк кредит фоиз қарзи ва ажратилган кредитни муддатидан олдин тўлиқ ундириш бўйича судга даъво аризаси киритиши мумкин.
 Гаров мулки асосида олинган кредит қарздорлиги тўлиқ бартараф қилинмаган тақдирда, ундирув гаров мулкига қаратилади.
Шартнома шартларига риоя қилмаслик мижозга қўшимча ҳаражат, ташвиш ва муаммолар олиб келиши мумкин. 
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Шайҳонтоҳур туманлараро судининг 14.12.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздорлар Н.Ризоқулов ва М.Абдурахимовлардан солидар тартибда ундирувчи АТБ “Invest Finance Bank” фойдасига 233.979.075 сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни гаровга қўйилган Н.Ризоқуловга тегишли, қора рангли, 2021 йилда ишлаб чиқарилган “MALIBU” русумли автомашинага қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга ижро ҳужжати мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Н.Ризоқуловга тегишли бўлган “MALIBU” русумли автомашина тегишли тартибда хатланиб, вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Қарздорлик белгиланган муддат давомида бартараф қилинмаса,   автомашина “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилиши ҳақида қарздор расман огоҳлантирилди.
Ҳозирда, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Шерзод Камалов 10.05.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро
Фицо Тошкентда: янги келишувлар, янги лойиҳалар!
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 8
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 184

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 19

Фицо Тошкентда: янги келишувлар, янги лойиҳалар!

09.06.2025 23

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?