Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи сингапурлик инвестерлар томонидан сотиб олинди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи сингапурлик инвестерлар томонидан сотиб олинди
Жамият

Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи сингапурлик инвестерлар томонидан сотиб олинди

11.08.2020 55
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

2020 йил 1 июль ҳолатига Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик бериш бўйича жами 64 та (2019 йилнинг мос даврида 106 та) мурожаатлар келиб тушди. Шундан, 14 таси хўжалик юиртувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш юзасидан бўлиб, 50 таси устав фондидаги (капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир мурожаатлар ҳисобланади. Ушбу мурожаатларнинг 18 таси хорижий инвесторларга тегишли.

Шу билан бир қаторда “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги учун, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидан улуш олишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан амалга оширилган битим сабабли 2 та хўжалик субъектига нисбатан иш қўзғатилиб кўрсатма берилди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида келиб тушган барча мурожаатлар чуқур таҳлил қилиниб, Қўмита томонидан жами

1 013 млрд. сўмлик битимларга олдиндан розилик берилди, шундан

47,3 фоиз, яъни 479 млрд. сўмлик битимлар хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келади.

Хорижий инвесторлар томонидан асосан тўқимачилик, фармацевтика, ахборот технологиялари, электротехника, қурилиш,

озиқ-овқат ва шу каби соҳаларга тўғридан-тўғри маблағлар ва замонавий технологиялар кўринишида инвестициялар киритилиши кўзда тутилган.

Мисол тариқасида олиб кўрадиган бўлсак, ушбу давр мобайнида қуйидаги бир нечта йирик битимларни тузишга монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги берилди:

– ТОО “Моторная компания “Астана-Моторс” (Қозоғистон) томонидан “HYUNDAI AUTO ASIA” МЧЖ ҚКнинг устав фондидаги 70 фоиз улушини олишига.

“Астана-Моторс” компаниясининг асосий фаолияти автомобиллар реализацияси ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳисобланади.

– “ANGLESEY INVESTMENTS PTE. LTD.” компанияси (Сингапур) томонидан “ANGLESEY FOOD” МЧЖ ХКнинг устав фондидаги 100 фоиз улушини олиш.

“ANGLESEY FOOD” МЧЖ ХКнинг фаолият тури ихтисослашган дўконларда бошқа янги товарлар чакана савдоси ҳисобланади.

– AGROMIR BUKHARA” МЧЖ ҚК ва “AGROMIR CHUST” MЧЖ ҚКни “AGROMIR” МЧЖ ҚКга қўшиб юбориш.

Айни бир таъсисчиларга эга бўлган, “Агромир” компаниялар гуруҳига кирувчи Бухоро, Наманган ва Самарқанд вилоятларида жойлашган ушбу корхоналарнинг фаолият тури мева ва сабзавот шарбатларини ишлаб чиқариш ҳисобланади.

Шерзод Камалов 11.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро
Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бухоро
Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 214
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 626
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 310

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?