Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Коррупция — тараққиёт кушандаси
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Коррупция — тараққиёт кушандаси
Бухоро

Коррупция — тараққиёт кушандаси

01.12.2022 190
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

“Hamkorbank” АТБ Бухоро филиали ходимлар иштирокида ўқув-семинари ўтказилди

9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида “Hamkorbank” АТБ Бухоро филиали ходимлар иштирокида ўқув-семинари ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, бугунги кунда коррупция фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтиради, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади, қолаверса, жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига олиб келади.
Коррупция — мансабдор шахслар томонидан давлат ҳокимияти ёки бошқаруви ваколатларидан фойдаланган ҳолда шахсий манфаатларни ёки бошқа шахслар манфаатини кўзлаб содир этиладиган жиноятлар йиғиндиси эканлиги, айни дамда коррупцияга қарши курашиш барча давлат ва жамоатчилик ташкилотлари ҳамда молиявий муассасаларда устувор вазифага айланганлиги борасидаги кенг фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар, шунингдек ходимларнинг коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатини шакллантириш, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда коррупцияга йўл қўймасликни таъминлаш, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлиш, манфаатлар тўқнашуви ва коррупцияни келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, ходимларнинг мансаб ёки лавозим мажбуриятларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлигига йўл қўймаслик, манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий ҳолатлар ҳақида ҳар қандай маълумотлар тўғрисида ўз раҳбарига ва бош банк комплаенс назорат департаментига хабар бериш, одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш, соҳага оид норматив хужжатларни тўлиқ билиш ва уларга амал қилиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, филиал ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва мажбуриятлари тўғрисида ҳам тўхталиб, ўз хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий даражада, ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда лавозим ваколатлари доирасида амалга ошириш, ўз хизмат вазифаларини бажаришда шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотларга ён босмаслик, ўз хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилувчи шахсий, мулкий ва бошқа манфаатларнинг таъсири билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатларга барҳам бериш, ўзларининг хизмат вазифаларини виждонан бажаришда шубҳа пайдо қилиши мумкин бўлган хулқ-атвордан ўзини тийиш, шунингдек ўз обрўсига ёки банкнинг нуфузига зарар етказишга сабаб бўлган вазиятларга йўл қўймаслик кераклиги айтиб ўтилди.

“Hamkorbank” АТБ Бухоро филиали

Шерзод Камалов 01.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади
Бухоро
600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди
Бухоро
Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 67

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади

17.02.2026 39

600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

11.02.2026 482
Бухоро

Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади

10.02.2026 105

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?