Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Коронавирусдан вафот этганларнинг жасадини бериш тартиби ўзгариши кутилмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Саломатлик > Коронавирусдан вафот этганларнинг жасадини бериш тартиби ўзгариши кутилмоқда
Саломатлик

Коронавирусдан вафот этганларнинг жасадини бериш тартиби ўзгариши кутилмоқда

31.07.2020 35
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганларнинг жасадини марҳумнинг яқинларига бериш тартиби ўзгариши кутилмоқда. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Анвар Алимов маълум қилди.

«Коронавирус Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан иккинчи гуруҳ – ўта хавфли инфекциялар гуруҳига киритилган. Бу ҳолатда коронавирусдан ўлган мурда ҳам касалликни чақириш имкониятига эга деб қаралади. Шу боис жасадлар паталогоаноматик кўрсатмалар асосида ювилиб, ўраб, тўғридан тўғри кўмишга олиб борилаётган эди.

Куни кеча мутахассислар иштирокида ўтказилган катта йиғилишда бу тартибга ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилди. Республика паталогоанатомия маркази олиб борган ўрганишлар бўйича таклиф берилди – бемор вафот этгандан кейин икки соат ўтгач, вирус жасадда ўз кучини йўқотади. Шу нуқтайи назардан, жасад икки соат сақлангандан кейин уни қариндошларига бериб юборишга рухсат бериш таклифи илгари суриляпти», – дея Алимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Штаб аъзоси Ҳабибулло Оқиловнинг маълум қилишича, бу таклиф ҳозирда республика махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилмоқда.

«Хитойда, Кореяда, Японияда ҳозиргача коронавирусдан ўлган бемор танасини дезинфекция қилиб, иккита герметик пакетга солиб, қариндошларига бермай, тўғри крематорийга юбориш амалиёти сақланиб турибди. Бизда ҳозиргача жасадни ювиш, кафанлаш – барча расм-русумларни паталогоанатомия бюросида бажариб, дафн маросими СЭС ходими ва яқин қариндошлар иштирокида ўтказилаётган эди.

Ўрганишларимизга асосан, вирус фақатгина тирик ҳужайрада яшаб, жасадда 2 соатдан кейин юқиш кучини йўқотиши ёки жуда пасайишини инобатга олган ҳолда тартибга ўзгартириш киритилади – ювиш ва кафанлаш бюрода ўтказилади, кейин жасад қариндошларга берилади. Жаноза 5-10 нафардан кўп бўлмаган энг яқин қариндошлар иштирокида мозорбошида ўқилади», – деди Оқилов.

ХЕШТЕГ: #коронавирус
Шерзод Камалов 31.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Саломатлик

Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

25.01.2023 493
Саломатлик

Қишдан қўрқиш керакмас, фақат тайёр бўлиш керак

09.01.2023 548
ЖамиятСаломатлик

Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дориларни сотганлар уч йилгача қамалади

08.01.2023 238
БухороСаломатлик

18 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропи таркибида заҳарли моддалар борлиги аниқланди

27.12.2022 477

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?