Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Коронавирус қачон буткул таслим бўлади?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Саломатлик > Коронавирус қачон буткул таслим бўлади?
Саломатлик

Коронавирус қачон буткул таслим бўлади?

25.08.2020 26
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Коронавирус инфекциясининг ўлим муддати эълон қилинди (https://t.me/c/1150935323/4125). Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесусга кўра, глобал эпидемия икки йилдан кейин ёки ундан барвақтроқ тугаши мумкин.

«Биз уни тўхтатиш учун етарли билим ва технологияга суянамиз», – деган ЖССТ раҳбари.

Қайд этилишича, инсоният тарихидаги энг йирик кулфатлардан бири – 1918 йилда бошланган ва миллионлаб оилаларниг ёстиғини қуритган испан гриппини енгиш учун 2 йил кетган эди. СOVID-19’ни эса бундан камроқ муддатда таслим қилиш имкони мавжуд.

Аммо барча мутахассислар ҳам Тедрос Адҳаном Гебрейесус билан ҳамфикр деб бўлмайди. Буюк Британия ҳукумати қошидаги фавқулодда вазиятлар бўйича илмий кенгаш аъзоси Марк Уолпорт касаллик у ёки бу шаклда инсониятга абадий ҳамроҳ бўлиши, унга қарши даврий эмлаш орқалигина курашилишини қайд этган.

Айни пайтда дунёнинг турли мамлакатларида таълим масканлари, хусусан, мактаблар очилмоқда. Аммо илк ўқув кунлариданоқ инфекция тарқалиши кузатилмоқда. Шу важдан аксар давлатлар таълим масканларини очишга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлмоқда. Боз устига, дунёнинг турли минтақаларида ҳам антирекордлар қайд этилмоқда. Масалан, дастлабки босқичдаёқ инфекцияни енггани эътироф этилган Жанубий Кореяга коронавирус яна қайтди. Масалан, 23 август куни мамлакатда 397 та янги ҳолат рўйхатга олинди. Бу эса пандемия давридаги энг ёмон кўрсаткичдир.

Европада ҳам вазият хотиржам бўлишга ҳали эрта эканини кўрсатмоқда. Польша, Словакия, Испания, Францияда янги-янги касаллик ҳолатлари аниқланмоқда.

Аҳоли сони бўйича дунёнинг иккинчи давлати саналган Ҳиндистон дунё бўйича вируснинг янги ўчоғига айланиши мумкин. Ҳозиргача ҳинд ўлкасида 3 миллион кишида инфекция аниқланган, аҳвол шу тахлит давом этса, мамлакат АҚШ ва Бразилияни ҳам ортда қолдириши ҳеч гап эмас.

Шерзод Камалов 25.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Саломатлик

Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

25.01.2023 508
Саломатлик

Қишдан қўрқиш керакмас, фақат тайёр бўлиш керак

09.01.2023 549
ЖамиятСаломатлик

Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дориларни сотганлар уч йилгача қамалади

08.01.2023 239
БухороСаломатлик

18 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропи таркибида заҳарли моддалар борлиги аниқланди

27.12.2022 483

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?