2020-2021-ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасалари талабаларига тўлов-контракт миқдорларини ўқув йили давомида тенг улушларда тўрт бўлиб тўлаш имконияти берилган эди.
Талабалар контрактни қуйидаги муддатларда бўлиб тўлашлари мумкин:
– белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15-сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача) ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1-октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);
– белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1-январгача, 75 фоизи 1-апрелгача ва 100 фоизи 1-июлгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);