Илк бор 73 та (!) жамоа иштирокида ўтказилган ўйинда жорий йил 30 апрелида мамлакатимизда бўлиб ўтиши кутилаётган референдум муносабати билан Конституциямизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга оид қизиқарли саволлар ўйналди.
Сўнгги тургача интрига сақланиб турган ўйинда қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:
🥇 1-ўрин – #СТEАМ;
🥈 2-ўрин – #ИнсОФФ;
🥉 3-ўрин – #КРИПТОНИТ.
Ғолиб жамоаларга «Заковат интеллектуал клуби» ННТ томонидан ажратилган китоб тўпламлари топширилди. Шунингдек, “Zakovat Quiz” иштирокчилари орасида ўтказилган лотерея орқали турли китоблар ўз эгаларига топширилди.