Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан 2022/2023 ўқув йилида коллеж ва техникумларга кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шакллари бўйича жами 139 638 та қабул квотаси тасдиқланди. Шундан: 149 та коллеж учун — 59 минг 460 та;
194 та техникум учун — 80 минг 178 та.Шунингдек, ёшларга шароит яратиш мақсадида ҳужжатлар қабули 15 августга қадар узайтирилди. Эслатиб ўтамиз, ҳужжатлар kasb.edu.uz электрон платформаси орқали қабул қилинади.
▪️Платформага:
➖ туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID-карта маълумотлари;
➖ 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.