Когондаги «Сиёзпоён» маҳалласига илк бор тоза ичимлик суви кириб борди

 Когондаги «Сиёзпоён» маҳалласига илк бор тоза ичимлик суви кириб борди

10 июнь куни, қарийб 5 млрд. сўм маблағ эвазига янгидан реконструкция қилинган «Сиёзпоён» сув иншооти фойдаланишга топширилди.

Янги сув иншоотининг очилиш маросимида «Ўзсувтаъминот» АЖ раиси биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров, Когон тумани ҳокими Муҳиддин Эсанов, «Бухоро сув таъминоти» МЧЖ раҳбарияти ва қишлоқ аҳли иншоот билан танишиб, ишга туширдилар.

Лойиҳавий қуввати суткасига 9 минг 600 метр кубни ташкил этувчи иншоот кейинчалик «Хўжа Якшаба» ва «Тун-ироқ» қишлоқ аҳолисига ҳам етказиб берилади. Иншоотнинг ишга туширилиши туфайли йил якунигача қарийб 10 минг аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Мавзуга оид