2 август куни Когон шаҳар «темирйўлчи» кўчаси 16 уйда қотиллик содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ичкиликка берилган оила қўшни эркак билан тортишиб қолган. Надя исмли аёл жанжалга аралашиб, турмуш ўртоғини ҳимоя қилиш учун қўлидаги пичоқни қўшни эркакнинг биқинига тиқиб олади. Тез ёрдамга вақтида мурожаат қилинмаганлиги сабабли эркак кўп қон йўқотиб вафот этади.
Ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб бориляпти.