Бухоро вилояти ИИБ хабарига кўра, 29 май куни соат 22:30 ларда Когон тумани “Сорғун” маҳалласида яшовчи, 21 ёшли А.Л. исмли шахс туманнинг Б.Нақшбанд маҳалласида жойлашган Мини футбол майдончасида футбол ўйини вақтида маҳалладоши, 1996 йилда туғилган Ҳ.О. исмли таниши билан жанжаллашиб унинг юзи ва танасининг дуч келган жойига уриб тепиб оғир тан жароҳати етказган.
Жабрланган фуқаро Ҳ.О. олинган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан А.Л. га нисбатан жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.