Бухоро вилояти Когон туманида 2020 йил 5 август куни савдо дўконидан салкам 4 миллион сўмга яқин пул ва хонадондан нарҳи 1 миллион 800 минг сўмлик телефон ўғирлаган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, номаълум фуқаро 5 август куни соат 02:00 дан 03:00 гача бўлган вақт оралиғида савдо дўконидан 3 900 000 сўм нақд пул ва яшаш хонадонидан баҳоси 1 800 000 сўмлик бир дона «Redmi 7» русумли уяли алоқа телефонини яширин равишда ўғирлаган ва воқеа жойидан яширинган. Бироқ Когон тумани Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий даллилар билан бирга қўлга олиниб, гумонланувчи шахс сифатида дастлабки тергов органига топширилган.
Хабарда айтилишича, ўғирлаган шахс Навоий вилояти Қизилтепа тумани «Гулбоғ» МФЙ Олмазор кўчасида яшовчи 1986 йилда туғилган Н.О. эканлиги аниқланган.
Аввалроқ Наманганда фуқарони олиб қочиб, унинг 5 миллион сўм пулини ўғрилаб кетган уюшган гуруҳ қўлга олингани, Фарғонада қаровсиз қолдирилган 1,5 миллион сўмлик велосипедни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилгани ҳамда Қўқонда хонадондан 1,5 миллион сўмлик телевизорни ўғирлаб кетган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Самарқандда сейфни бузиб, 50 миллион сўмдан зиёд пулни ўғирлаб кетган шахс ушлангани ва Қўқонда автомашина салонидан 1 миллион сўмлик телефон ўғирлаган шахс қўлга олингани маълум қилинганди.