Когон шаҳрининг муҳташам “Золотая Бухара” тантаналар саройида шаҳар ҳокимлиги, маданият бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда фахрий ва фаол аёллар қаторида кам таъминланган, боқувчиси йўқотган, корхона ва ташкилотда ишлайдиган аёллар ҳамда нуроний онахонлар ҳам иштирок этдилар.
Тадбир иштирокчиларини шаҳар ҳокими Ҳ.Давлатов байрам билан табриклаб, ташаккурнома, дипломлар ва совғаларни тақдим этди. Даврадаги барча хотин-қизларга гуллар ва эсдалик совғалари топширилди.