Когонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 1 млн олган шахс ушланди

 Когонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 1 млн олган шахс ушланди

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бухоро шаҳар, Шарофбобо Ҳамроев маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Н.А. ваколатли танишлари орқали икки нафар фуқарога “Б,С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига олган 1 млн сўм пулларни, ишни ҳал қилиб беролмаганлиги сабабли қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид