Когон туманида аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда

 Когон туманида аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Унда Давлатимиз раҳбари Халқ қабулхоналари ва сайёр қабуллар одамларда муаммоларни ҳал қилиш мумкинлигига катта ишонч, келажакка умид уйғотганини таъкидлаб ўтган эди.

Когон туманида ҳам сайёр қабуллар таслиқланган режа-графикка асосан йўлга қўйилган. Бугун эрта тонгдан Когон туман ҳокими Муҳиддин Эсанов маҳаллий аҳоли вакиллари билан, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ижобий ҳал этиш юзасидан оммавий сайёр қабул ўтказди.

Когон туманида аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда
Когон туманида аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда

Қабулда туман Халқ қабулхонаси ходимлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, МФЙ ходимлари ҳамда туманнинг барча мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Аҳоли мурожаатларининг аксарияти жойида мутасаддилар томонидан ижобий ҳал этилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Когон туманида аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда
Когон туманида аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда
Когон туманида аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Когон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Мавзуга оид