Маҳалла ободлигини таъминлаш, шу жумладан, “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонларини жорий этишда аҳолининг фаол иштироки ва масъулиятини ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатлари, аҳоли хонадонларида эрта баҳорги экинларни экиш ишларини ташкил этиш, ҳашар уюштириш бўйича белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда жиддий камчилик ва қолоқликларга йўл қўйганлиги учун Когон шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатовга нисбатан вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.