Аҳоли муаммоларини тинглаш ва унга ечим топиш мақсадида жорий йилнинг 1 февраль куни Когон шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатовнинг фуқаролар билан навбатдаги учрашуви шаҳар ҳокимлиги биносида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Ҳакимов, шаҳар сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Когон шаҳар ҳокимининг оммавий сайёр қабулида 32 та масала юзасидан21 нафар якка тартибда ва 1 та жамоавий мурожаат кўриб чиқилди.
Шундан иш билан таъминлашга доир 4 та, тадбиркорлик учун кредит ажратишда 3 та, давлат томонидан ва субсидия асосида бериладиган уйлар юзасидан 4 та, суд-ҳуқуқ (низоли ер-жой ва савдо дўкони) юзасидан 5 та, электр энергия, газ таъминоти ва кўчани асфальтлаштириш бўйича 5 та, масъул ходимлар ҳатти-ҳаракатидан норозилик юзасидан 2 та ҳамда 9 та бошқа масалалар бўйича мурожаатлар эшитилди.
Когон шаҳар Бобур МФЙ Жалолиддин Мангуберди кўчаси 31-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Зойирова Рахима Хамитовна кўчаси асфальтлаштирилганлиги сабабли Когон шаҳар ҳокими Ҳ.Давлатовга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Оммавий қабул давомида мурожаатлар шаҳар ҳокими билан биргаликда ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари шунингдек, тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳам муҳокама қилиниб, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.
Фуқароларнинг турли масалалар юзасидан таклиф ва муаммолари тингланиб, тегишлилиги бўйича корхона ва ташкилотлар раҳбарларига қонун доирасида ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш топширилди.