Мамлакатимизда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини Когон шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатов самимий қутлаб, эътироф этди.