Когон шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатов мутасаддилар билан биргаликда Республика Маънавият ва марифат маркази Когон шаҳар бўлинмасининг янги биносини мослаштириш, қурилиш-монтаж ишларини кўздан кечириб, қурувчи пудратчи ташкилот раҳбариятига сифат ва муддатга қатъий эътибор берган ҳолда ишларни давом эттириш бўйича кўрсатма берди.

Республика Маънавият ва марифат маркази Когон шаҳар бўлинмаси 2023 йилнинг 25 январь кунига қадар янги бинода фаолият бошлаши режалаштирилди.
