Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Кобалт ҳайдовчиси ИИБ ходимларига бўйсунмай мошинани уриб қочиб кетгани юзасидан маълумот
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Кобалт ҳайдовчиси ИИБ ходимларига бўйсунмай мошинани уриб қочиб кетгани юзасидан маълумот
Бухоро

Кобалт ҳайдовчиси ИИБ ходимларига бўйсунмай мошинани уриб қочиб кетгани юзасидан маълумот

28.11.2022 1.4k
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бугун, 28 ноябрь куни Ижтимоий тармоқларда “Қоракўлда Кобалт ҳайдовчиси ИИБ ходимлари томонидан йўли тўсилишига қарамасдан, йўлини тўсган бошқа бир Кобалтни уриб қочди” сарлавҳаси остида видеохабар эълон қилинди.

Ушбу видеохабар Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилди.

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 13:00 ларда Қоракўл туман ИИБ ЖХХ ХПБ профилактика инспектори катта лейтенант Рустамов Абдулло Ихтиёр ўғли ўз бошқарувида бўлган “Кобалт” русумли 80Z919OA давлат рақам белгили автомашинасида Қоракўл туман марказий шифохонасидан хизмат ҳудуди “Пахтакор” маҳалласи томонга ҳаракатланиб бораётган вақтда, туман марказий Деҳқон бозори рўпарасида унинг автомашинаси орқасидан қора рангли  “Кобалт” русумли, ён ойналари қорайтирилган давлат рақам белгисиз автомашина келиб уриб, ЙТҲ содир бўлган.

Шундан сўнг, профилактика инспектори катта лейтенант А.Рустамов автомашинадан тушиб, автомашина ҳайдовчисига тўхташ ишорасини қилган вақтда, ушбу автомашина ҳайдовчиси ИИБ ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан, профилактика инспектори катта лейтенант А.Рустамов бошқарувидаги “Кобалт” русумли, 80Z919OA давлат рақам белгили автомашинанинг олд қисмига шикаст етказиб воқеа жойидан номаълум томонга қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу кора рангли  “Кобалт” русумли, ён ойналари қорайтирилган давлат рақам белгисиз автомашина ҳайдовчиси Қоракўл тумани “Қуввача” маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Ж.М. эканлиги, автомашинани Бухоро вилояти Олот тумани “Нуробод” маҳалласида ташлаб қочиб кетганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви ҳамда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.

ХЕШТЕГ: #Бухоро
Шерзод Камалов 28.11.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 34
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?