5 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига қўпол равишда мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари тарқатилганлиги акс этган видео лавҳалар тарқалди.
Ўрганишлар давомида Нуробод туманидаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабининг 4 синф ўқувчиларига синф раҳбари Ғоффорова Шоҳида мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини қўпол тарзда, синфдан ташқари ҳолатда тарқатганлиги маълум бўлди.
Ш.Ғоффорова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, масъулиятсизликка йўл қўйганлиги сабабли мактаб директори Э.Ҳамраев лавозимидан озод қилинди.