USD10 487.53–0.12%
RUB142.13–0.48%

КИТОБ – ТУГАНМАС ХАЗИНА

Олийгоҳда Россияда нашр эттирилган китоблар келтирилди

Республикамизда соғлиқни сақлаш соҳасидаги илмий ишларнинг сифатини ошириш, илмий ва амалий фаолиятни замонавий асосланган тиббиёт принципларини қўллаган ҳолда олиб боришларига шароит яратиш мақсадида қатор ишлар олиб борилмоқда. Тиббиётнинг амалий қисмида ҳам замонавий инновацион қулайликлардан фойдаланиш давр талабига айланиб улгурди.

КИТОБ – ТУГАНМАС ХАЗИНА
КИТОБ – ТУГАНМАС ХАЗИНА

Кеча Бухоро давлат тиббиёт институти ва Москва давлат тиббиёт стоматология университети томонидан 2017 йил 19 майда имзоланган меморандумга асосан яратилган “Одам анатомияси” дарслик атласи китоби келтирилди. Москвадаги «BiTuBi Grupp» нашриёти чоп этилган оғирлик ҳажми 10 тоннага яқинлашадиган 2 миллиард 300 млн. сўмлик китоблар институт кутубхонасига жойлаштирилди.

   Ушбу китоб смарт шаклдаги қулайликларга ҳам эга бўлиб, фойдаланувчи бевосита мутолаа қилиш жараёнида смартфонидаги махсус илова орқали расмлардаги шаклларни 3D форматида кўриб, овозини эшитиб ўзлаштириши мумкин. “Одам анотомияси” атласинингяратишдан мақсад тиббий таълимнинг инновацион технологияларни қўллаш, тиббиёт мутахассисларини тайёрлашда дунёдаги энг яхши амалиётларни умумлаштириш ва кенгайтиришдан иборат. Анатомия фани тиббиётнинг фундаментал фанлари қаторига киргани сабабли бу атласни барча тиббий фанларни ўқитишда, клиник ва амалий машғулотларни олиб боришда асосий адабиёт сифатида ишлатиш мумкин бўлади.

КИТОБ – ТУГАНМАС ХАЗИНА
КИТОБ – ТУГАНМАС ХАЗИНА
КИТОБ – ТУГАНМАС ХАЗИНА
КИТОБ – ТУГАНМАС ХАЗИНА

    Айтиш мумкинки, мазкур китоб 4 та тилда – ўзбек, лотин, рус, инглиз тилларида ёзилган биринчи атлас бўлиб, 3 томдан ташкил топган. Илмий китоб соғлиқни сақлаш таълим муассасалари китоб фондини бойитиб қолмасдан соҳа мутахассислари учун жуда тушунарли тилда тайёрланган қўлланма вазифасини ўтайди. Россия Фанлар академияси академиги таҳрири остида нашр этилган атлас китобга Бухоро давлат тиббиёт институти анатомия, клиник анатомия кафедраси профессори Шуҳрат Тешаев, хирургик стоматология кафедраси профессори Амрилло Иноятов, Москва давлат тиббиёт стоматология университети доценти Елена Харибова ҳамда Россия Фанлар Академияси академиги Л. Колесников муаллифлик қилишди. “Одам анатомияси” китобга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги асосан махсус гувоҳнома берилган. «Одам анатомияси» дарслик атласининг афзалликлари шундаки,тиббиёт олий ўқув юртларида одам анатомиясини ўрганиш уч семестр давомийлигини ҳисобга олган ҳолда, ўқув материаллари учта томга (китобга) жойлаштирилган. Классик анатомик тасвирлар замонавий тиббий визуализациянинг зарурий матнлари билан бойитилган. Шу сабабли китобдан фойдаланиш жараёни мутахассис ва талабаларга қийинчилик туғдирмайди.

Мавзуга оид