Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали масофадан ёки Давлат солиқ инспекцияси ҳудудий бўлимига борган ҳолда ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши лозим. Рўйхатдан ўтиш ва гувоҳнома олиш бепул.
Ҳайдовчи my.gov.uz орқали ёки ДХМга келган ҳолда енгил автомобилда йўловчи ташиш лицензия варақасини олиш учун 1 йилга 300 минг сўм давлат божи тўлаб, лицензия варақасини олади.
My.gov.uz орқали мурожаат қилинганда 10 фоиз чегирма қўлланилади, яъни 270 минг сўм тўланади.
Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳайдовчи расмий иш стажига эга бўлишни истаса, ихтиёрий равишда 1 йил учун 300 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.