Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “Киберхафвсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > “Киберхафвсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти
Бухоро

“Киберхафвсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти

20.10.2022 197
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Бугуни глобаллашув даврида телекоммуникация тармоқлари ва алоқа каналларидаги тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг киберхавфсизлигини таъминлаш масаласининг ҳам долзарблиги ошиб бормоқда. Киберхафвсизликнинг ишончли кафолати сифатида мамлакатимизда “Киберхафвсизлик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
Аввало, киберхафвсизлик тушунчасига тўхталиб ўтишимиз жоиз. Киберхавфсизлик— кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати ҳисобланади.
Қонунга асосан киберхафвсизликнинг қонунийлик, кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишнинг устуворлиги, киберхавфсизлик соҳасини тартибга солишга нисбатан ягона ёндашув, киберхавфсизлик тизимини яратишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокининг устуворлиги, Ўзбекистон Республикасининг киберхавфсизликни таъминлашда халқаро ҳамкорлик учун очиқлиги каби принциплари амал қилади.
Киберхавфсизлик ҳодисалари ваколатли давлат органи ёки киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ишчи органнинг мансабдор шахслари томонидан текширилади.
Киберхавфсизлик ҳодисаси содир бўлган ахборот ресурсининг ёки ахборот тизимининг эгаси, агар у текширув ўтказиш учун зарур бўлган ресурсларга ва техник имкониятларга эга бўлса, киберхавфсизлик ҳодисасининг текширувини ўтказиши мумкин. Бунда ваколатли давлат органи текширув натижалари тўғрисида хабардор қилиниши керак.
Киберхавфсизлик субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз киберхавфсизлигини таъминлаш мақсадида ваколатли давлат органидан кибертаҳдидлар, дастурий таъминотдаги, ускуналар ва технологиялардаги заифликлар тўғрисидаги маълумотларни олиш;
киберҳужумлардан ҳимоя қилиш воситалари ва усуллари, шунингдек уларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш усуллари тўғрисида ваколатли давлат органидан маълумотлар ва маслаҳатлар олиш;
ўз киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Киберхавфсизлик субъектлари:
ахборот тизимлари ва ресурсларидаги маълумотларнинг қонунга хилоф равишда тарқатилиши, ўғирланиши, йўқолиши, яхлитлигининг бузилиши, блокланиши ва қалбакилаштирилишининг, шунингдек ахборот тизимлари ва ресурсларига рухсатсиз киришнинг бошқа кўринишларининг олдини олиши, бундай ҳоллар аниқланганда ўз вақтида тегишли чоралар кўриши;
ахборот тизимлари ва ресурсларига кириш тартиби бузилганда ҳамда уларга рухсатсиз кириш натижасида ушбу тизимлар ҳамда ресурслар ўзгартирилган ёки йўқ қилинган тақдирда салбий оқибатларни камайтириш мақсадида уларни тезкорлик билан тиклаш чораларини кўриши;
содир бўлган киберхавфсизлик ҳодисалари ва кибержиноятлар тўғрисида ваколатли давлат органини хабардор қилиши, ушбу ҳодисаларни тўлиқ фош этиш учун тегишли рақамли изларнинг йўқолишига йўл қўймаслик чораларини кўриши, шунингдек киберхавфсизлик ҳодисаларини таҳлил қилиш ва кибержиноятларни текшириш учун зарур бўлган маълумотларнинг доимий сақланишини таъминлаши;
киберхавфсизлик объектларини муҳофаза қилиш ва уларнинг хавфсиз ишлаши мониторингини ўтказиш соҳасидаги маълумотларни ваколатли давлат органи билан ўзаро алмашишни амалга ошириши;
ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберҳимоясини таъминлашда ваколатли давлат органи томонидан белгиланган киберхавфсизлик талабларига риоя этиши;
киберхавфсизлик ҳодисаларига нисбатан чоралар кўриш механизмларининг ишлаб туришини ва киберхавфсизликни таъминлаш бўлинмаларининг ишлашини таъминлаши, улар мавжуд бўлмаган тақдирда эса ваколатли давлат органининг рухсати билан аутсорсинг хизматларидан белгиланган тартибда фойдаланиши;
ваколатли давлат органига киберхавфсизликни таъминлаш мониторингининг ташкилий-техник тадбирларини амалга ошириш учун мониторинг тизимларига ва (ёки) киберхавфсизлик объектларига кириш ҳуқуқини бериши шарт.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда киберхафсизлик соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш билан бирга телекоммуникация тармоқлари ва алоқа каналлари орқали ахборотнинг хафвсиз айланиши учун шароит яратади.
 
Когон туманлараро иқтисодий
суди раиси М.Болтаев

Шерзод Камалов 20.10.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 22
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 248
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 15

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?