Кеча бўлиб ўтган видеоселекторда Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат нархини барқарорлаштириш масаласига тўхталиб ўтди

 Кеча бўлиб ўтган видеоселекторда Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат нархини барқарорлаштириш масаласига тўхталиб ўтди

«Нархларнинг ошиши, кўп болали, 3 та дафтарга кирган эҳтиёжманд оилаларга салбий таъсир қилади. Лекин, бозордаги нарх-навони барқарор ушлаб туриш, бу — тадбиркорларни мажбурлаш, уларга маҳсулотини паст нархларда соттириш, дегани эмас.

Биринчи галда, тадбиркорларга бозорда таклифни кўпайтириш учун шароит яратиб бериш керак.

Шунингдек, чорвачиликнинг қисқа муддатларда юқори натижа берадиган йўналишларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Йил якунига қадар парранда гўшти етиштиришни 450 минг тоннага етказиш керак.

Энг тез етиштириш имконияти мавжуд маҳсулот, бу парранда гўшти. Парранда 1 килограмм вазн олиши учун 1,7 килограмм, қорамолга эса 8 килограмм озуқа-ем талаб этилади», — дея қайд этди Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид