Катта Ёлғончи – Пол Жозеф Жоеббелс

 Катта Ёлғончи – Пол Жозеф Жоеббелс

«Катта тўнтаришлар» фақат халқларни «Катта ёлғон» билан алдаш орқали бўлиши мумкин. Гитлер Германия билан дунёни ҳалокатга олиб борганда унга ёрдам берган учта муҳим омил бор эди: Моддий ёрдам, матбуот ва самарали пропаганда тарғибот усули…

Пропаганда ҳар доим иш берган. Буни жуда яхши билган ва нутқ сўзлаб мурожаат қилишда унчалик муваффақиятли бўлмаган Гитлер, ташвиқот ишларини олиб бориш учун Германияда бир вазирлик тузди. Ушбу вазирликнинг бошида ўзининг ишончли, хотиржам ва кўнгилочар сўзлаш қобиляти бўлган Др. Пол Жозеф Гоеббелс турарди.

Гоеббелс фалсафачи эди. Доктарантурани тамомлагандан сўнг, у аввал журналист, сўнгра банк котиби ва биржада брокер бўлиб ишлаган.

Катта Ёлғончи - Пол Жозеф Жоеббелс

У Гитлердан тўрт йил ўтиб, 1924 йилда партиянинг аъзоси бўлди. Қисқа вақт ичида у истеъдод ва ақл-заковати билан партияда кўтарилди. У партиянинг Берлин минтақавий раҳбари этиб тайинланди.

Урушдан Ўн йил олдин Гитлер партиянинг Фюрери бўлди. 1929-йилдаги жаҳон иқтисодий инқирози вайронагарчиликлар олиб келди. Дунёнинг қолган қисмида бўлгани каби, Германияда ҳам ишсизлик, очлик ва қашшоқлик одамларни қийнади. Гитлер етарлича баҳоланмаган эди лекин у ривожланиб борарди. Либераллар ва социалистлардан ҳам тарафдорлари пайдо бўла бошлади. Aрмияда ҳам қўллари бор эди. Ишсизлар ва мафия уни биринчи потенциал ёрдамчилари эди.

1931 йилдаги умумий сайловларда улар 18,3 фоиз овоз билан иккинчи йирик партияга айландилар.

Икки йил ўтгач, уларни коалиция ҳамкорига айланди. Гитлернинг йўли энди очиқ эди. Ўша йили у Бош вазир лавозимини эгаллади.

Катта Ёлғончи - Пол Жозеф Жоеббелс

Биринчидан, у СA ва СС кучларини ёрдамчи полиция деб эълон қилди ва уларни энг янги қурол-аслаҳалар билан жиҳозлади. Парламент ҳам кечаю кундуз ишлади ва бир кечада минглаб қонунлар ўзгартирилди. Полициянинг сони ва ваколатлари оширилди, разведка хизматлари кучайтирилди. Текширув ва кузатувлар оддий ҳолга айланди. Барча рақибларни давлат аппаратларидан тозалаш бошланди. Қўллаб-қувватламайдиганлар давлат хизматчилари, суд ва армиядан узоқлаштирилди. Дарсликлар ўзгартирилди ва таълим ирқчилик асосига ўтказилди.

Партия ҳокимиятни қўлга киритгач, у ҳамма нарсани бошқаришни бошлади. Гитлерга ўлимигача хизмат қиладиган ходимлар аста-секин мамлакатда пойдеворга айланди. Унинг энг яқин дўсти ва содиқ тарафдорларидан бири Пол Жозеф Гоеббелс эди, Гитлерга ирқчи ва фашистик қарашлари ёқар эди. Уни дарҳол ҳукуматнинг Маърифат ва ташвиқот вазирлигига олиб келди.

Катта Ёлғончи - Пол Жозеф Жоеббелс

У ўз асрининг энг катта ёлғончиси эди. У немис халқининг заиф ва нозик томонларини яхши таҳлил қиларди. У «Катта ёлғон назарияси» техникасидан фойдаланишда биринчи рақамли эди.

  • Одамларнинг бепарволиги ва ақлий дангасалигига қараб ҳаракат қилинг.
  • Aгар сиз доимий равишда нутқни такрорласангиз, жамоатчилик фикрни қаердан келганлигини унутиб, уни ўзларининг фикрлари сифатида қабул қилишади.
  • Сиз айтган ёлғон қанчалик катта бўлса, у самаралироқ бўлади.
  • Одамлар катта ёлғонларга кичик ёлғонлардан кўра тезроқ ишонадилар.
  • Ҳеч қачон хатойингиз борлиги ёки нотўғри иш қилганингизни тан олманг.
  • Aгар сиз ёлғон гапирсангиз, албатта ишонадиган чиқади.
  • Ҳеч қачон айб ёки жиноятни устингизга олманг.
  • Ўзингизни ҳимоя қилишнинг ўрнига, рақибларингизни ҳимояга қолдиринг.
  • Фақат битта рақибга эътиборни қаратинг ва Унга ёмон бўлган ҳамма нарсани ағдаринг.
  • Зиёлилар эмас, балки муҳим энг муҳимми оддий омма. Чунки уларни алдаш осон.

Геббелс ўзининг тарғибот услубларини шу каби ўн эттита асосий принцип бўйича шакллантирган.

Катта Ёлғончи - Пол Жозеф Жоеббелс

У кучайиб борган сари Германиядаги барча янгиликлар манбаларини тўла назоратга олган. Радио, матбуот, нашриёт, кино, театр ва барча маданият ва санъат фаолияти унинг назорати остида эди. Қўшиқ ва шеъриятдаги ҳар бир сўз, театр ва кино матнларидаги ҳар бир сўз текширилди ва тасдиқланди. Ҳеч қандай танқидий сўзга рухсат берилмаган. Кун муҳокамаси тез-тез ўзгариб турарди ва немис халқи аста-секин миясини ювилиб кетарди танқидлардан. Aхборотнинг ифлосланиши йўқ бўлиб кетди, ҳақиқий далиллар кўринмас ва эшитиб бўлмайдиган бўлиб қолди.

У Гитлернинг барча нутқларини тайёрлаган, Гитлер фақат иштиёқ билан ўқиган.

Катта Ёлғончи - Пол Жозеф Жоеббелс

Гитлер учун одамларнинг юрагига етиб борадиган образини яратган эди:

  • Гитлер камбағал оиладан келиб чиққан ва жамиятга тўлиқ халқ фарзанди сифатида намойиш қилинар, У очиқкўнгил, дўстлари ва қариндошларини ҳимоя қилиш учун ҳеч нарсадан қайтмайдиган, жасур эди. У доимо адолацизликдан азият чекган ва ночор эди. 1923 йилда қамоқда ташланганида, у ҳатто овоз ҳам чиқармади ва раҳм-шафқат сўраб ёлвормаган эди.

У «демократ» Гитлер эди. У озодлик ва ватанни севар эди ”. У сайловлар билан ҳокимият тепасига келган ва ўзи тузган режимнинг номи «Демократик Республика» эди. У немис халқи ва ватани учун жонини беришга тайёр эди. Нима қилса ватани учун қиларди, у ҳеч қачон ўзи учун ҳеч нарсани хоҳламас эди. Ҳаммаси унинг мамлакати ва миллати учун эди. Ушбу барча сабаблар туфайли Гитлерни охиригача тўлиқ қўллаб-қувватлаш керак эди.

Катта Ёлғончи - Пол Жозеф Жоеббелс

Бундай фикр бутун мамлакат бўйлаб тарқатилган эди. Геббелс фитна устаси эди. У эгаллаб олган матбуот туфайли нишонга олган мухолифат партияси, одамлар, муассасалар ва ташкилотлар биринчи психологик йўқ қилинарди ва охирги зарба учун тайёр ҳолга келтириларди.

СA ва СС аскарлари ишни тугатиш билан шуғуллар, мухолифат йўқ қилинар ва овозлари ўчирилар эди. Энг катта душманлар яҳудийлар, марксистлар ва социал-демократлар деб эълон қилинди. Саботаж, суиқасд, очилмаган қотилликлар одатий ҳолга айланди.

Уларнинг энг катта фитнаси 1933 йил февралда парламент биносининг ёқиб юборилиши эди. Ёнғинни бошлаганлар -душман коммунистлар эди деб эълон қилишди.

Фурсат, бу имконият, ёнғиндан кейинги кун, барча инсон ҳуқуқларини тўхтатувчи қонун парламент томонидан қабул қилинди. Гитлерга тўрт йил давомида ҳар қандай кучлар ва имкомиятлар берилди. Демократиянинг сўнгги парчалари ўчирилди. Суд мустақиллиги бутунлай бекор қилинди.

Сохта айбловлар билан минглаб муҳолифлар ҳибсга олинди ва қийноққа солинди. Парламент ҳам ушбу бўрондан ўз улушини олди. Коммунистик ва социал-демократик депутатларни ҳаммаси ҳибсга олинди. Зиёлилар, рассомлар, ишчилар, талабалар темир мушт остида ушлаб турилди. Уюшиш эркинлиги тўхтатилди. Барча намойишлар, айниқса касаба уюшма фаолиятлари таъқиқланди. Мухолифат партиялари, касаба уюшмалари ва барча бирлашмалар бирин-кетин ёпилди. Яҳудийлар бутунлай йўқ қилинди. Фақат фашистларни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар ва фаолиятларга рухсат берилди.

Фашистлар партиясининг диктатураси мустаҳкамланди. Одамлар жим бўладиган оммага айланишди. Ҳеч қандай овозлар пайдо бўлиши мумкин эмас эди.

Энди фақат бутун дунёни тиз чўктириш вақти келганди.

Катта ёлғончининг болалигидаги касаллиги туфайли бир оёғида касаллиги бор эди. У Биринчи Жаҳон уруши пайтида ҳарбий хизматга боришни хоҳлаган, аммо оёғи туфайли ҳарбий хизматга қабул қилинмаган.

Йиллар ўтгач, у янги урушнинг қарор қабул қилувчисига айланди, биринчи ва ғайратли ҳимоячиларидан бири эди. У немис халқини кенг кўламли ҳарбий жанговарликка тайёрлаш учун қўлидан келганини қилди. ИИ. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида у бошқа нацистлар лидерлар билан иттифоқ тузиш орқали ўз кучи ва таъсирини оширди.

1943 йил охирида Германияга ортга кета бошланганидан кейин улар ўз ташвиқотларини кучайтирди ва бутун дунёни, айниқса Германияни ҳайратда қолдирди. Шунингдек, у урушнинг сўнгги йилларида эълон қилинган уруш лойиҳасининг меъмори эди.

У Гитлерга жуда содиқ эди, уни ҳеч қачон ташлаб кетмади, Гитлер билан Берлинда сўнгги дақиқагача қолди. 1945-йилда уруш тугатилганида, у тушкунликка тушган. Гитлер ўз жонига қасд қилганидан кейин у ҳам ўзини ушлаб туролмади. Сўнгги соатларда, унинг хотини Магда Геббелс – биринчи бўлиб олти боласини заҳарлаб ўлдирди. Кейин Геббелс хотинини ва кейин ўзини отиб ташлади. Уларнинг жасадлари хотини ва ўзининг васиятига кўра куйдирилган.

Бугунги кунда деярли ҳар бир инсон унинг тарғибот қобилиятини тан олади ва Геббелснинг аудио ёзувлари, университетларнинг алоқа бўлимлари талабаларига эшитирилади.

«Катта ёлғон назарияси» курси ғарбдаги баъзи ўқишларда ўқитилишини давом эттирмоқда. Кўплаб сиёсий партиялар, тузилмалар ва сиёсатчилар унинг усулларини қўллаш орқали ҳокимиятни қўлга киритадилар. 5 йил олдин эмас, 2 йил олдин бериладиган катта ваъдалар – катта ёлғонларга айланиб кетганини ҳеч ким эсламайди ҳам. Гоеббелснинг алдаш ва халқни «ухлатиш» усуллари билан одамлар ҳали ҳам алданмоқда, бошқарилмоқда. Aммо кўплаб мамлакатларда кўп одамлар унинг кимлигини ҳатто билишмайди!

Катта Ёлғончи - Пол Жозеф Жоеббелс

Мавзуга оид