Карманада ҳоким ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, 1 соат тик оёқда турғизиб қўйди
Навоий вилояти Кармана тумани ҳокими Шоҳрух Болтаев 9-мактаб ўқувчилари шеър айтиб беролмагани учун мактабнинг барча ўқитувчиларини жазолади.
Воқеа тафсилотлари:
Сабаб: Ҳоким мактабга борганда ўқувчилар ҳаяжондан шеър айтиб беролмаган.
Жазо: Ҳоким 46 нафар ўқитувчини (асосан аёллар) автобусга солиб, 30 км узоқликдаги ҳокимликка олиб бортирган.
Ҳолат: Рўзадор бўлган ўқитувчилар ҳокимликда қарийб 1 соат давомида тик оёқда туриб, ҳокимнинг “дашноми”ни эшитишган.
Натижа: Мактаб директорининг икки ўринбосаридан ишдан бўшаш ҳақида ариза олинган.
Томонлар муносабати:
Ҳоким: Буни “таълим сифатини кўтаришга ҳаракат” деб изоҳлади ва мажлис атиги 10 дақиқа давом этганини айтди.
Ўқитувчилар: Мактаб туман рейтингида юқорида эканини, ҳокимнинг бу ҳаракати уларни қаттиқ хафа қилганини билдиришди.
Карманада ҳоким ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, 1 соат тик оёқда турғизиб қўйди
Фикр билдириш
Фикр билдириш

