USD10 518.99+0.17%
RUB139.07–0.87%

«Карантинда зерикканимдан қилганман». Самарқандда «Prado» ёнида пистолет ушлаб видео олган шахс аниқланди

Ижтимоий тармоқларда «Макаров» пистoлетини қора рангли «Prado» олдида туриб видеoга тушган шахс аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.«Карантинда зерикканимдан қилганман». Самарқандда «Prado» ёнида пистолет ушлаб видео олган шахс аниқланди

Кадр: Telegram / @samiibuz

Маълум қилинишича, ушбу ҳолатни Самарқанд шаҳрида яшовчи 24 ёшли М.Н. содир этган. Фуқаро М.Н. «Макаров» номли пневмотик пистолетни уйида сақлаб келаётганини айтган.

«Интернет орқали ушбу пистолетни 2020 йил август ойида 200 АҚШ долларига сотиб олганман. Уни карантин вақтида зерикканимдан ўзимнинг ‘Prado’ машинам олдида қисқача ролик қилиб, 2021 йил 5 январь куни TikTok саҳифамга жойлаган эдим», — дейди жавобгар М.Н.

Мавзуга оид