Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илғор технологияларни татбиқ этиш мақсадида халқаро илмий анжуман ўтказилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илғор технологияларни татбиқ этиш мақсадида халқаро илмий анжуман ўтказилди
Бухоро

Кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илғор технологияларни татбиқ этиш мақсадида халқаро илмий анжуман ўтказилди

17.12.2022 237
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такоммиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4985 сонли фармони ҳамда “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3494 сонли қарори, ҳамда 12.11.2021 йилдаги “Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этиш тўғрисида”ги 677-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Маркази Бухоро филиалида 2023 йилда “Кардиохирургия ва ангиография” хизматини жорий этиш режалаштирилган. Бунинг учун, филиал ССВ томонидан 4.0 млрд сўм маблағ ҳисобига “Сунъий қон-айланиш аппарати (АИК)” ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан 1.5 млрд.дан ортиқ сўм маблағ ҳисобига кардиохирургик операциялар бажариш учун тиббий асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминланди. Бундан ташқари Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 3 млрд. сўм миқдорда  кардиохирургия ва ангиография хизматини Бухоро вилоятида кенг тадбиқ этиш учун замон талабларига мос “Ангиохирургия” биноси қад кўтармоқда. Ўтказилаётган ушбу тадбирлар шубҳасиз кадрлар салоҳиятини ошириш, жаҳондаги илғор юқори технологияни тадбиқ этган ҳолда кам инвазив даво усулларини, шу билан бирга инновацион ғояларни амалиётга жорий қилиш, даволашнинг сифат ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ушбу мақсадда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида 16-17-18 декабр кунлари Бухоро вилоятида биринчи марта «КАРДИОХИРУРГИЯ ВА АНГИОГРАФИЯНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Конференциянинг 1-куни: 16 декабрда “Sahid Zarafson” меҳмонхонаси, Bukhara конференц залида ўтказилди. Конференцияни тантанали равишда Бухоро вилоят хокими ўринбосари Хамроев Мирали Мухаммеджанович очиб берди. Конференцияда Россия федерациясининг ва пойтахтимизнинг етакчи клиникаларидан кардиохирург, ангиохирурглар ва интервенцион кардиологлар қатнашди. Жумладан, Москва шахрининг Россия халклар дўстлиги университети, Тиббиёт институти доценти, т.ф.н. Максимкин Даниил Александрович.

Шунингдек, Россиянинг Ханты Мансийск автоном округи клиник касалхонаси кардихирургия бўлими мудири, т.ф.н. Стефанов Сергей Андреевич хамда рентгенэндоваскуляр хирургия булими мудири, т.ф.н. Павлов Прохор Игоревичлар кардиохирургия ва ангиографиянинг долзарб муаммоларига багишланган илмий докладлар килишди.

Конференциянинг 2-куни: РШТЁИМ Бухоро филиали операцион блокида 18та турли хил кардиохирургик операциялар ва рентгенэндоваскуляр аралашувлар ўтказилди. Жумладан, Аорто-коронар шунтлаш операцияси 4 нафар беморда, бачадон артерияларини эмболизацияси 3 нафар беморда,  юракка 2 камерали доимий кардиостимулятор ўрнатиш 2 нафар беморда,  коронароангиография ва коронар томирларни стентлаш операцияси 9 нафар беморларда бажарилди. Конференциянинг 3-куни РШТЁИМ Бухоро филиалида турли юрак клапанлари нуқсонлари мавжуд 112 нафар беморлар кўрилиб, барча текширишлар ўтказилди ва тегишли маслаҳатлар берилди. Жумладан, электрокардиография ва Эхокардиография 112 нафар беморда, МСКТ текшируви 15 нафар беморда, рентгенография 56 нафар беморда, Холтер бўйича суткалик ЭКГ мониторинги 12 нафар беморда, велоэргометрия 43 нафар беморда ўтказилди. Барча хизматлар беминнаткўрсатилди. Текширишлар натижасида 16та беморга жаррохлик амалиётига курсатма аникланди ва колган беморларга керакли дорилари билан даволаш режалари белгиланди.

ХЕШТЕГ: #анжуман, #Бухоро
Шерзод Камалов 17.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?