USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Кадастр агентлиги вилоят бошқармасига янги раҳбар тайинланди

 Кадастр агентлиги вилоят бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ҳабибов Яшин Хайруллаевич Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Я.Ҳабибов 1984 йил 16 мартда Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти — олий. 2005 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — ер тузиш ва ер кадастри.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Тошкент “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институтида муҳандис сифатида бошлаб, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг ердан фойдаланиш ва ер тузиш шўъбаси бош муҳандиси (2007-2008), вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг ердан фойдаланиш ва ер тузиш шўъбаси мудири (2008-2015), вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг Ғиждувон туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлим бошлиғи (2015-2016), вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш шўъбаси мудири (2017-2018), вилоят “Ермулкадастр” давлат корхонаси бошлиғи (2018-2020) лавозимларида ишлаган.

Айни вақтга қадар у Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

Мавзуга оид