А.А.Б. 2022 йил 13 декабрь куни соат 20:30ларда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи ҳисобланган Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида жойлашган “Зувур бар” номли пиво спиртли ичимликлар сотиш шахобчаси олдида Ф.Ҳ.С. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб қолиб, қўл ва оёқлари билан уриб дўппослаб, жанжал вақтида Ҳ.Фазлиддиновга қасддан баданига ўртача оғир шикаст етказиб, безорилик жиноятини содир қилган.
А.А.Б. 2022 йил 13 декабрь куни соат тахминан 20:00ларда ишдан келиб, Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида жойлашган “Зувур бар” номли пиво спиртли ичимликлар сотиш шахобчасида пиво спиртли ичимлигини истеъмол қилиб, ўша жойда унга олдиндан таниш бўлмаган Ф.Ҳ.С. билан ўзаро тортишиб қолиб, ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб кетишади, қўл ва оёқлари билан бир неча марта уриб, маст ҳолда бўлганлиги ва жабирланувчи унга қаршилик кўрсата олмаганлигини ва кейинчалик жабирланувчи ҳушини йўқотиб ўртача оғир тан жароҳати олган.
Суд судланувчи А.А.нинг жиноий ҳаракатлари суриштирув органи томонидан унинг безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, одоб ва ахлоқ нормаларини, жамоат тартибини қўпол тарзда бузиб, Ҳ.Ф.ни уриб, унга ўртача оғир шикаст етказганликда ифодаланган суд, ишни синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқиб, судланувчи А.А.Б.га нисбатан қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, оилавий шароитини инобатга олиб, қонуний енгиллик беришни сўради
Суд судланувчга нисбатан қилган жиноят иши учун унинг шахсига ва қилган жиноят ишига мос равишда жазо тайинлади.
Нодирбек Шаропов,
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг раиси
Нурбек Рахимов,
Бухоро вилоят судининг бош консультанти