Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Кўчмас мулк низолари юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризаси киритишнинг ўзига хос хусусиятлари
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Кўчмас мулк низолари юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризаси киритишнинг ўзига хос хусусиятлари
Бухоро

Кўчмас мулк низолари юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризаси киритишнинг ўзига хос хусусиятлари

16.11.2022 193
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини  ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланган Конституциямизнинг
44-моддасида ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланганлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.

Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 210-моддасига кўра белгиланган тартибда ажратиб берилган ер участкасида қурилаётган янги уй-жойга мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

Мулкий ҳуқуқни амалга ошириш турли манфаатларнинг ўзаро тўқнашуви билан уйғун ҳолда юз бериши сабабли унинг оқибатлари низоли ҳолатлар юзага келиши эҳтимолини истисно этмайди. Бундай ҳолатда мулкий муносабатларнинг ҳалол ва инсофли иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўп жиҳатдан уларнинг ушбу жараённи тартибга солувчи қонун нормаларига қатъий риоя қилишлиги билан боғлиқдир.

Мазкур низоларнинг вужудга келиш сабаблари ўрганилганда, улар
аксарият ҳолларда муносабат иштирокчиларининг мулкий масалалар бўйича
қонун ҳужжатларини яхши билмасликлари, шартномавий мажбуриятларнинг
ижросига бефарқ қарашлари, қонунда ёки шартномада белгиланган ҳуқуқ ва
бурчларини тўла англаб етмасликлари туфайли келиб чиқаётганлиги кўринади.

Айниқса, айрим жисмони ва юридик шахслар томонидан фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судига умумий мулкни бўлиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ва қурилган иморатларни бартараф этиш, умумий мулкдан ва мерос мулкдан улуш ажратиш каби даъво аризаларни тақдим этишда, даъвогарлар томонидан мол-мулкга нисбатан ҳуқуқининг вужудга келганлигига аҳамият бермасдан даъво аризалари тақдим этилиши кузатилмоқда ва мазкур даъво аризалари суд томонидан даъвогарнинг мулкига нисбатан ҳуқуқ туғдирувчи ҳужжати мавжуд бўлмаганлиги сабабли рад этилган.

Хулоса қилиб айтганда, фуқаролик ишлари бўйича судларга жисмоний ва юридик шахслар томонидан даъво аризалари тақдим этилганда юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олингандан кейин, белгиланган тартибда ажратиб берилган ер участкасида қурилаётган янги уй-жойга мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келишини инобатга олиб тақдим этилса мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Файзилло Кадиров,

Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг судьяси

Шерзод Камалов 16.11.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 34
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 73

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?