Маълумки, шу мақсадда Хитойдан тажрибали экспертлар мамлакатимизга олиб келинди, Ўзбекистон делегациялари Хитойга бориб келди. Натижада 18 та йўналишда манзилли лойиҳалар тайёрланди.
Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.
Бунда камбағаллик юқори бўлган туманларда йўл-транспорт, электр, алоқа ва туризм инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш, маҳаллаларни саноатлаштиришга эътибор қаратилади.
Мутасаддиларга хитойлик экспертлар билан бирга танлаб олинган 14 та туманни камбағалликдан чиқариш учун комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.
Хитой марказлари билан ҳамкорликда ҳоким ёрдамчиларини ўқитиш, яхши натижага эришган камида 200 нафар салоҳиятли ҳоким ёрдамчиларини Хитойга амалиёт ўташга юбориш вазифаси қўйилди.
Йиғилиш давомида соҳа ва ҳудудлар мутасаддиларининг янги тизим асосидаги ишларни қандай ташкил этиши юзасидан ахбороти тингланди.