USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Йўллар, янги марказлар ва уйлар: “Обод қишлоқ” дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилади

 Йўллар, янги марказлар ва уйлар: “Обод қишлоқ” дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилади

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги қишлоқлар рўйхати қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилади:

● олис ва иқлими оғир ҳудуддалиги;
● Халқ қабулхоналари ва ҳокимликларга йўл, коммуникация тармоғи ва ижтимоий соҳа бўйича йўлланган мурожаатлар сони;
● аҳоли ва тадбиркорларда ўз ҳудудини ободонлаштириш ташаббусининг мавжудлиги;
● “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи”, “Туризм овули” мақомига эга эканлиги.

Қарорга кўра, 2021 йилда жами 7 794 та қишлоқ ва маҳаллада 20,8 трлн сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишни назарда тутувчи параметрлар тасдиқланди.

Дастурлар доирасида, жумладан: 

➖ 10 114,4 км ички йўллар қурилади ва таъмирланади;
➖ 765 км пиёда йўлаклари қурилади;
➖ 615 та боғча, 1 030 та мактаб, 376 та тиббиёт муассасалари фаолияти йўлга қўйилади;
➖ 710 та маҳалла биноси, 114 та маҳалла гузари, 27 та маданият марказлари қурилади ва таъмирланади;
➖ 345 та автобекатлар қурилиб, таъмирланади, 104 та янги жамоат транспорти йўналишлари ташкил этилади;
➖ 1 867 та спорт майдончаси, 490 та болалар майдончаси, 43,5 км узунликдаги велосипед йўлаклари барпо этилади;
➖45 376 та якка тартибдаги уй-жойлар, 1 323 та кўп квартирали уй-жойлар таъмирланади, шунингдек 6 500 та якка тартибдаги уй-жойлар қурилади.

Мавзуга оид