USD10 487.53–0.12%
RUB142.13–0.48%

Йўлда ГАИ (ЙПХ) тўхтатганда ҳайдовчи ўзини қандай тутиши керак?

 Йўлда ГАИ (ЙПХ) тўхтатганда ҳайдовчи ўзини қандай тутиши керак?
Йўлда ГАИ (ЙПХ) тўхтатганда ҳайдовчи ўзини қандай тутиши керак?

ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш асосларини, қоидаларнинг қайси банди (бандлари)ни бузганлиги тўғрисида тушунтириш беришни талаб қилиш;

ЙПХ ходимидан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;

Хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик;

ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш (ЙПХ ходими томонидан фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно);

Кабинадан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш;

Ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш;

Асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш;

Ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиш ёки махсус тадбирлар ўтказилаётганлиги ҳақида МАДХ — АДХдан маълумот олиш;

Ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг ЙПХ ходимининг дислокацияси сақланаётган саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғидан дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш; (дислокация бўлмаса уни у ерда туришга ҳаққи йўқ ва солган «штрафи» ҳам ноқонуний);

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиш.

Асос: «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги Низом

Мавзуга оид