USD10 518.99+0.17%
RUB139.07–0.87%

Йўл ўртасида шов кўрсатган тиктокерлар қамоққа олинди

Йўл ўртасида шов кўрсатган тиктокерлар қамоққа олинди

Сирдарё вилоятида йўл ўртасида видео тайёрлаб барчани ғазабига учраган Тиктокерлар қамоққа олинди.

TikTok’ни “гуллатган” 3 нафар йигитларнинг шахсига аниқлик киритилган. Маълум бўлишича, уларнинг 2 нафари 20 ёшли, 1 нафари эса 18 ёшли йигитлар, Ховос тумани “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Д.Э. Сирдарё тумани, Заршунослик махалласида яшовчи А.И. ҳамда уларни видеотасвирга олган Сайҳунобод тумани, “Фаровон” маҳалласида яшовчи Ш.А. эканлиги маълум бўлган.

Ушбу йигитлар содир этган ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари бўйича Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-модда, 1-қисми (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш) ҳамда 183-моддалар ( Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик) тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Гулистон шаҳар Маъмурий судига кўриб чиқишлик учун юборилган.

Гулистон шаҳар Маъмурий суди қарорига кўра, фуқаро Д.Э. ҳамда А.И.ларга БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима ҳамда 4 (тўрт) суткадан маъмурий қамоқ жазоси, фуқаро Ш.А.га нисбатан эса БҲМнинг 5 (беш) баравари миқдорида жарима ҳамда 3 (уч) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Мавзуга оид