Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади
Бухоро

Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади

16.05.2025 940
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ижтимоий тармоқларда  жорий йилнинг 12 май куни “Коррупция ботқоғига ботган Бухоро шифохонаси” мавзусида эълон қилинган мурожаат жамоатчилик томонидан кўрилиб, тарқатиб ҳам улгурилди.  
➡️Ушбу мурожаатни муҳокама қилиш мақсадида 2025 йил 14 майда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали жамоаси, ходимлар, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали касаба уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгаши билан биргаликда учрашув бўлиб ўтди. Унда мурожаатда кўрсатилган ҳар бир ҳолат ва важлар кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди. Муҳокамага сўзга чиққан ва ўз фикр мулоҳазаларини билдирган жамоа аъзолари кўпчиликни ташкил қилди. Сўзга чиққан ходимлар, касаба уюшмаси аъзолари мурожаат тўғрисида кескин фикрларни билдирдилар. 
➡️Жумладан, РШТЁИМ Бухоро филиали ва раҳбарига нисбатан кўрсатилган иддаолар туҳмат ва бўҳтондан иборат эканлиги, М.Ражабовни меҳнат жамоаси 20 йилдан ортиқ вақтдан бери яхши билиши, унинг барча ютуқлари изланувчанлиги, меҳнатсеварлиги, талабчанлиги, ўз устида тинмай ишлаши, оқ кўнгилли эканлиги ва бошқа кўпгина ижобий хислатлари эътироф этилди. 
➡️Филиалда кейинги йилларда амалга оширилаётган бунёдкорлик, ташкилотчилик, ободонлаштириш ишларининг бошида ҳам раҳбар турганлиги ҳеч кимга сир эмаслиги далиллар орқали кўрсатиб берилди. 
Шунингдек, филиалда олиб борилаётган даволаш, диагностика ишлари, ходимларни ривожланган чет эл клиникаларида малака ва тажрибасини ошириб қайтаётганлиги, врачларни ўз устида изланиб, юқори кўрсатгичда илмий даражага эришаётганлиги, кўплаб беморлар, уларнинг яқинлари ҳамда ходимлар учун яратувчанлик ишлари олиб борилаётганлиги, янги замонавий тиббий асбоб-ускуна, аппаратураларнинг киритилаётганлиги, республикада етакчи ўринларда бўлиб жаҳон миқёсида бажариладиган юқори технологик операцияларнинг филиалда қўлланаётганлиги, беморлар учун қулай шарт-шароит яратиш ортидан самарадорликка эришилаётганликда ҳам раҳбарнинг ўрни алоҳида эканлиги сўзга чиққанлар ва жамоа томонидан таъкидланди.         
➡️Филиалда барпо қилинаётган бир-бирини такрорламайдиган замонавий биноларнинг қулай шарт-шароитлари мисоллар орқали кўрсатиб ўтилди. 
➡️Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ушбу танқидий мурожаатнинг асослилиги тегишли юқори ташкилотлар томонидан келиб ўрганилганда, унда кўрсатилган иддаолар ўз тасдиғини топмаганлиги ҳақида билдирилди. 
РШТЁИМ Бухоро филиали жамоаси ижтимоий тармоқларда эълон қилинган туҳмат ва бўҳтонлардан иборат ушбу “Аноним” мурожаатга ишонмаслигини бир овоздан маълум қилди.
 Шу ўринда халқимизга ҳам мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган ушбу исботини топмаган ва туҳмат ҳамда бўҳтонларга йўғрилган хабарларга ишонмасликка чорлаймиз. 
  Халқимизнинг, беморларнинг шошилинч тиббий ёрдам хизмати тизимига бўлган эҳтиёжини қондиришда аҳил жамоамиз ва фидоий раҳбаримиз билан хизмат қилишга доим тайёрмиз.  
 💢Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали жамоаси
 💢Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали Касаба уюшмаси
 💢Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгаши

Шерзод Камалов 16.05.2025
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?