Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади

 Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони лойиҳасидаги муҳим масалалар билан таништиришда давом этамиз.

Фармон лойиҳасига кўра, стратегияда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар доирасида 2022 йилда:

— ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади;

— ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестр юритилиши йўлга қўйилади;

— “Е-патруль” тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш ўрнига барча маълумотларни жойида текшириш тартиби йўлга қўйилади;

— қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби — “айбдорлик презумпцияси” ва “суднинг фаол иштироки” тамойиллари жорий этилади.

Фармон лойиҳасининг муҳокамаси 2022 йил 14 январда якунланади.

Мавзуга оид