2023 йил 7 февраль куни соат 15:00 ларда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган «Бухоро шаҳар ҳудудида фоҳишахона сақлаш борасидаги ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш» тадбири давомида И.О исмли аёл ўзи ижара асосида истиқомат қиладиган Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасидаги уйда бир аёл ва эркакни жинсий алоқа қилишлари учун ушбу яшаш уйининг хонасини ажратиб бериб, бунинг эвазига 200.000 сўм нақд пул олиб, фоҳишахона ташкил этгани ва сақлаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.