USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Истиқболли ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди

 Истиқболли ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди

“Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Бухоро вилояти делегацияси Россиянинг Ульяновск, Нижгород ва Свердловск вилоятлари ишбилармонлари фаолияти билан танишди. Соҳада эришилган ютуқлар ва истиқболли лойиҳалар ўрганилди.

Турли соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар ўз маҳсулотлари ва хизматларини ҳамкорлик қилиш истагида бўлган тадбиркорларга намойиш этди. Ҳамкорликнинг афзалликлари ва унинг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашилди. Ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик доирасида кенг кўламли музокаралар олиб борилди.  

Музокараларнинг узвий давоми сифатида Нижгород вилояти губернатори Глеб Никитин ҳамда Россия Федерацияси Агроэкспорт ассоциацияси маркази президенти Дмитрий Куликов Бухорода бўлди.  

Меҳмонларни вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида тегишли вилоят ҳокими ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари кутиб олди

Вилоят ҳокими меҳмонларга инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳамда берилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Мулоқотда сўнгги йилларда ҳар икки мамлакат ўртасида ижтимоий-иқтисодий, саноат, қишлоқ хўжалиги каби қатор соҳаларда ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилганлиги таъкидланди.  

“Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси доирасидаги очиқ мулоқотлар истиқболли лойиҳалар ва келишувларни ишлаб чиқишни ўз ичига олган ўзаро манфаатли йўналишларни аниқлаш ҳамда Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали форматини яратишга имкон бергани алоҳида қайд этилди.

Самимий мулоқот давомида ҳудудий тадбиркорлар ўртасида йўлга қўйиладиган лойиҳалар келишиб олинди. 2021 йилга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Мавзуга оид